Қўқон шаҳридаги ички кўчалар обод этилмоқда
1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Соҳибзода Ҳазрат кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари билан танишди. Мутасаддиларга ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу кунга қадар Қўқор шаҳридаги 29 та маҳалладаги 54 та кўчалар асфальт ёткизиш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Баҳорги асфальтлаш олдидан амалга оширилаётган текислаш ва шағаллаштириш ишларига 14 та махсус техника ва 70 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган.
🇺🇿 https://t.me/qoqonshaharhokimligi















